Загрузка
Загрузка
Эр хотини ва икки ёшли қизини пичоқлаб ўлдирди
Ҳодисалар

Эр хотини ва икки ёшли қизини пичоқлаб ўлдирди

40
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Фарғона вилоятининг Ўзбекистон туманида эр оилавий жанжал пайтида ўз турмуш ўртоғи ва икки ёшли қизини пичоқлаб ўлдирган. Бу ҳақида Бош прокуратура матбуот хизмати Batafsil.uz мухбирининг сўровига жавобан маълум қилди.

Ҳолат кеча, 3 ноябрь куни Нурсуҳ маҳалласида содир бўлган. 34 ёшли шахс 1998 йилда туғилган турмуш ўртоғи билан алимент тўлови масаласида жанжаллашиб қолган. Жанжал давомида у ошхона пичоғи билан хотини ҳамда 2023 йилда туғилган қизига тан жароҳати етказган.

Она ва қизча оғир аҳволда шифохонага олиб борилган, аммо кўрсатилган тиббий ёрдамга қарамасдан вафот этган.

Жиноятдан сўнг эркак воқеа жойидан қочиб, яшириниб юрган, аммо тез фурсатда ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари томонидан қўлга олинган. Гумонланувчига нисбатан Жиноят кодексининг 97-моддаси (қасддан одам ўлдириш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Эслатиб ўтамиз, Навоий вилоятида яшовчи фуқаро "Damas"да хотинини қасддан уриб юборган. Аёлнинг умуртқа поғонаси синган, у фалаж бўлиб қолган. Воқеа ажрашиш ва алимент тўлаш тўғрисидаги суддан кейин содир бўлган. Ҳодисадан аввал эркак рафиқасига алиментдан воз кечишни талаб қилиб таҳдид қилган. 

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...