Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Тошкент вилояти Юкоричирчиқ туманида Cobalt автомашинасини бошқараётган ҳайдовчи пиёдалар ўтиш жойидан ўтаётган мактаб ўқувчисини уриб юборган. Вилоят ички ишлар бошқармаси ЙҲХХ матбуот-хизмати қизнинг аҳволи ва ҳодисанинг бошқа тафсилотлари ҳақида маълум қилган. Бу ҳақда мухбиримиз хабар бермоқда.
Аввалроқ, telegram-каналларда тарқалган видеога кўра, қиз мактаб ёнидаги пиёдалар ўтиш жойидан ўтишга уринганида уни машина уриб юборган ва бола бир неча метрга учиб кетган.
Хабар қилинишича, бахтсиз ҳодиса бугун соат 7:45 да D 014 Ғазалкент-Нурафшон автомобиль йўлининг 14 – километрида содир бўлган.
Cobaltнинг 26 ёшли ҳайдовчиси 14-мактаб яқинидаги пиёдалар ўтиш жойида 11 ёшли қизни уриб юборган, ҳайдовчи ҳаттоки ўтишни тартибга солиб турган эркакнинг огоҳлантириш ишорасига ҳам тўхтамаган.
Бола касалхонага олиб борилган ва унга ва биринчи ёрдам кўрсатилган. Айни пайтда қизнинг аҳволи қониқарли ва у уйга юборилган.
Воқеа юзасидан терговга қадар текширув ўтказилмоқда.
Эслатиб ўтамизки, Самарқандда Tracker ҳайдовчиси пиёдалар ўтиш жойида 12 ёшли велосипедчини уриб кетган.
Изоҳлар мавжуд емас