Загрузка
Загрузка
Етим болаларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси директори, Ўзбекистонда туғилган Тохир Миржапаров болаларни бузганликда айбланмоқда
Ҳодисалар

Етим болаларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси директори, Ўзбекистонда туғилган Тохир Миржапаров болаларни бузганликда айбланмоқда

183
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz.  Россияда "Надежда" етим болаларни қўллаб-қувватлаш минтақавий хайрия жамғармасининг 46 ёшли раҳбари, Ўзбекистонда туғилган Тохир Миржапаровга нисбатан жиноий иш қўзғатилган. Тергов маълумотларига кўра, у ижтимоий тармоқларда 11 ёшдан 15 ёшгача бўлган вояга етмаганлар билан танишган. Эркак улар билан учрашишга келишиб олган, шундан кейин болалар унинг қурбонига айланишган. Бу ҳақда Россия ОАВга ҳавола қилган ҳолда мухбиримиз хабар бермоқда.

У бузуқ хатти-ҳаракатларн содир этганлик, жинсий зўравонлик хатти-ҳаракатлари, 16 ёшга тўлмаган шахслар билан жинсий алоқада бўлганлик, вояга етмаганларни порнографик материаллар ишлаб чиқариш учун ишлатганлик, порнографик материалларни ноқонуний ишлаб чиқариш ва сотиш, вояга етмаганларни мунтазам равишда спиртли ичимликларни истеъмол қилишга жалб қилиш, пора беришга уринишда айбланмоқда.

Прокуратура маълумотларига кўра, 2020 йил январидан 2022 йил сентябригача бўлган даврда эркак 11 ёшдан 15 ёшгача бўлган вояга етмаганлар билан ижтимоий тармоқларда танишган, улар билан учрашиш тўғрисида келишиб олган, Чебоксари ва Новочебоксарск шаҳарларидаги турли ижарага олинган квартираларга таклиф қилган, у ерда уларни ичирган ва уларга нисбатан бузуқ ҳаракатлар қилган, улар билан жинсий алоқада бўлган,   улардан порнографик материаллар тайёрлаш учун фойдаланилган. Бузуқ ҳаракатларни    мобил телефонда суратга олган, ёзувларнинг бир қисмини ижтимоий тармоқларда вояга етмаганлар билан ёзишмаларда ишлатган.

"Иш бўйича жами 15 нафар вояга етмаган жабрланувчи ўтмоқда, улардан бири 14 ёшга тўлмаган. Шуниси эътиборга лойиқки, эркак хайрия жамғармасидан ташқарида жиноий ҳаракатлар қилган, жамғармага кирмайдиган болаларни топган", – деди Чувашистон прокурорининг катта ёрдамчиси Алексей Якушевич.

"Ишда мавжуд бўлган материаллардан келиб чиқадики, айбланувчи бир вақтнинг ўзида бир нечта қиёфада яшаган. Бирида у хайрия жамғармаси раҳбари, етти фарзанднинг кўп болали отаси бўлиб, уларнинг бир қисмини болалар уйларидан олиб, фарзандликка олган. Бошқа бир образда у вояга етмаганларни бузган ва зўрлаган. Айтиш мумкинки, у шахсиятнинг иккига бўлиниши синдроми билан яшаган. Қизиғи шундаки, эркак бир неча йил олдин Германия нодавлат нотижорат ташкилотидан бағрикенгликни ривожлантириш учун грант олган", - деб ёзади "Коммерсант" газетаси.

Манбаларга кўра, қизлардан бирининг онаси қизининг у билан бирга тушган суратини кўрганидан кейин жиноятчи фош қилинган.

"Шундан сўнг онаси ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига мурожаат қилган. Эркакнинг уйига тинтувга келганлар топилган порнографик материалларнинг кўплигидан ҳайратда қолишди", - дея қайд этди манбалар.

Ҳозир 46 ёшли айбланувчи ҳибсда ва суд жараёнини кутмоқда.

Миржапаров 1977 йилда Тошкентда туғилган. Тошкент давлат университетини "Филология" мутахассислиги бўйича тамомлаган. Уйланган, етти фарзандни тарбияламоқда.

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...
18+