Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Фарғона вилоятида яшовчи шахс пул масаласида жанжаллашиб қолган дўстини ваҳшийларча ўлдиргани учун 15 йилга озодликдан маҳрум этилди. Ўлдиргандан сўнг, эркак жиноят изларини яширишга уриниб, жасадни далада ёқиб юборган.
Иш ҳужжатларига кўра, Фарғона вилоятида яшовчи икки фуқаро ўртасида узоқ давом этган тортишув юз берган. Жабрланувчи дўстининг айби билан ахлоқ тузатиш ишлари тариқасидаги маъмурий жазога тортилган. Шундан сўнг, у ундан харажатларни қоплаш учун 150 доллар миқдорида товон пули талаб қила бошлаган.
Айбланувчи пулни берган, бироқ кўп ўтмай жабрланувчи яна кредитни тўлаш учун 4 миллион сўм талаб қила бошлаган. Бундан эркакнинг жаҳли чиқиб, номаълум баҳона билан кимсасиз жойга олиб бориб, кўкрак қисмига пичоқ санчган.
Жиноят изларини яшириш мақсадида жасадни "Лабо" русумли автомашинасига жойлаштириб, ўзи билан покришка, ўтин ва бензин олиб, очиқ майдонга олиб чиқиб, ёқиб юборган.
Суд уни Жиноят кодексининг 97-моддаси (қасддан одам ўлдириш) ва 134-моддаси (марҳумнинг жасадини таҳқирлаш) билан айбдор деб топди.

Изоҳлар мавжуд емас