Загрузка
Загрузка
Фарғонада хусусий клиникада ўтказилган жарроҳлик амалиётидан сўнг прокуратура ходими вафот этди
Ҳодисалар

Фарғонада хусусий клиникада ўтказилган жарроҳлик амалиётидан сўнг прокуратура ходими вафот этди

56
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Фарғона шаҳридаги хусусий клиникалардан бирида Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ходими, 33 ёшли Муҳаммад Ҳусейнов вафот этди. У вилоят бошқармасининг тезкор вакили лавозимида ишлаган. 

Эркак бурун соҳасида режали жарроҳлик амалиётини ўтказиш учун тиббиёт муассасасига мурожаат қилган. Қариндошларининг сўзларига кўра, у ўзини яхши ҳис қилган ва соғлиғидан шикоят қилмаган. Бироқ, муолажа бошланганидан кўп ўтмай вафот этди. 

Бош прокуратура Batafsil.uz мухбирининг сўровига жавобан мазкур ҳолат юзасидан Фарғона вилояти прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ўтказилаётганини маълум қилди.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...