Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги 10 июнга ўтар кечаси Тошкент вилоятидаги "Amirsoy" тоғ-чанғи курорти ҳудудида содир бўлган ёнғин ҳақидаги хабарларга изоҳ берди. Расмий маълумотларга кўра, ҳеч ким жабрланмаган.
Вазирлик маълумотларига кўра, ёнғин ҳақидаги сигнал соат 01:32 да келиб тушган. Ёнғин Бўстонлиқ тумани "Чимён" маҳалласида жойлашган ошхона биносида содир бўлган. Иншоот ёғоч материаллардан қурилган.
Воқеа жойига 5 та ёнғин-қутқарув экипажи етиб борган. Ёнғин соат 02:13 да қуршаб олинган ва соат 04:20 да тўлиқ бартараф этилган.
Оқибатда муассасанинг томи, ораёпмалари, ички хоналари ва жиҳозлари ёниб кетган. Ёнғиннинг умумий майдони тахминан 300 квадрат метрни ташкил этган.
Ёнғин сабаблари ва етказилган зарар миқдори аниқланмоқда.
Изоҳлар мавжуд емас