Фавқулодда вазиятлар вазирлиги пойтахт боғларидан биридаги ёнғинга изоҳ берди
Ҳодисалар

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги пойтахт боғларидан биридаги ёнғинга изоҳ берди

30

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Бугун ижтимоий тармоқларда пойтахтдаги Seoul Mun боғида ёнғин чиққани ҳақида хабарлар тарқалди. Гувоҳларнинг айтишича, боғ ҳудудидаги бинолардан бирининг томи ёнмоқда. Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳодисага изоҳ берди. 

Маълум қилинишича, ёнғин ҳақида соат 09:43 да хабар келиб тушган. Орадан тўрт дақиқа ўтар-ўтмас воқеа жойига ёнғин-қутқарув экипажлари етиб келди. Ёнғин соат 09:49 да қуршаб олинган ва соат 09:53 да тўлиқ ўчирилган. 

Ёнғин сабаби ҳозирча номаълум - маъмурий тергов бошланган.

Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...