Загрузка
Загрузка
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Сурхондарё вилоятидаги пропан газ қуйиш шохобчасида содир бўлган портлаш тафсилотларини маълум қилди
Ҳодисалар

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Сурхондарё вилоятидаги пропан газ қуйиш шохобчасида содир бўлган портлаш тафсилотларини маълум қилди

31
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ижтимоий тармоқларда тарқалган Сурхондарё вилояти Шўрчи туманидаги пропан газ қуйиш шохобчасида содир бўлган портлаш ҳолати акс этган видеога изоҳ берди.

Вазирлик хабарига кўра, ҳодиса ҳақида бугун, 13 август куни соат 12:58 да хабар келиб тушган. Ҳодиса "Оққўрғон" МФЙ (Жарқишлоқ ҳудуди) да жойлашган суюлтирилган газ қуйиш шохобчасида содир бўлган. Ёнилғини автоцистернадан сақлаш резервуарига тўкишда технологик талаб бузилган, натижада портлаш ва ёнғин содир бўлган.

Воқеа жойига 8 та ёнғин-қутқарув экипажи етиб борган. Соат 13:08 да ёнғин қуршаб олинган, соат 13:16 да эса тўлиқ ўчирилган.

Воқеа жойида вилоят ва туман ФВБ бошлиқлари ишламоқда. Ҳозирда етказилган зарар миқдори аниқлаштирилмоқда.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...