Фирибгарлар содда фуқароларни жиноятчига айлантиришмоқда
Ҳодисалар

Фирибгарлар содда фуқароларни жиноятчига айлантиришмоқда

503

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Ўзбекистонда янги фирибгарлик тури тарқалмоқда. Жиноятчилар содда фуқароларни алдаб, ўз карточкасини бошқа операциялар учун тақдим қилишга ундашмоқда. Бу ҳақда “Истеъмолчи.уз” ҳамжамиятига ҳавола қилган ҳолда мухбиримиз хабар бермоқда.

"Хушёр бўлинг. Телеграммда масофадан туриб ишлаш таклифи тарқалмоқда. Ишнинг ўзи ғалати туюлади. Фуқаро ўз карточкасига кимнингдир маблағини қабул қилиб олиб, кўрсатилган бошқа реквизитга кўчириши талаб қилинади. Ўтказилган ҳар 1 миллиондан 50 минг сўм ваъда қилинмоқда”, -дея хабар бермоқда фойдаланувчилардан бири.

Агар бунга рози бўлсангиз, криминал атамаларга кўра “дроп”га айланасиз. Сизга пулини ташлаган ва алданган кишилар эса “мамонт” деб аталаркан.

Агар" мамонт " пластик карточкасидан пул ўғирлагани ҳақида ҳуқуқ-тартибот идораларига шикоят ёзса, у ҳолда айнан сизни кўрсатади. Ҳуқуқ-тартибот идоралари сизни ноқонуний битимнинг гувоҳи сифатида аниқлашса ҳам, пулни сиз қайтаришингиз керак бўлади. Шу билан бирга, агар сизга гиёҳванд моддалар савдосидан пул кўчирилса, шерик сифатида жавобгарликка тортиласиз.

"Ўзбекистонда вебмани ва биткоинлар шу тариқа сотилади. Даставвал электрон валюта савдоси мавжуд бўлган сайтларга рекламалар жойлаштирилади, фуқаро сотувчининг пластик картасига пул ўтказади, лекин аслида бу карта бошқа шахсга тегишли бўлади. Кейинчалик сотувчи йўқолади, лекин харидорда картанинг маълумотлари қолади. Мени ҳам бир йил олдин шундай қилиб алдашган эди. Эҳтиёт бўлинг", - деди фойдаланувчилардан бири.

Хуллас, “дроп” бўлиб ишлаш оқибатида қамоққа тушиш, пуллардан маҳрум бўлиш ёки   хорижга чиқишга таъқиқ олиш эҳтимоли бор. Яхшиси – нотаниш рақамдан қўнғироқ қилиб, шундай таклифни беришса, рад қилинг. Қолаверса, ўз яқинларингизни ҳам чув тушишдан огоҳлантиринг.

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг 

Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...
18+