Фирибгарлар Телеграм орқали янги қурилган уйлардаги хонадонларни арзон нархда  сотишмоқда
Ҳодисалар

Фирибгарлар Телеграм орқали янги қурилган уйлардаги хонадонларни арзон нархда сотишмоқда

122

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz.  Тошкент шаҳрида яшовчи аёл янги қурилган уйдан квартира сотиб олиш учун номаълум шахсга   олдиндан 20 миллион сўм берган. Фирибгар ушланган, энди у 8 йилга озодликдан маҳрум қилиниши мумкин. Бу ҳақда ИИВ ҳузуридаги Киберхавфсизлик маркази маълумотлари асосида мухбиримиз хабар бермоқда.

Тошкентнинг Сергели туманида яшовчи 57 ёшли аёл ҳуқуқни муҳофаза килиш идораларига ариза билан мурожаат қилиб, ўз банк картасидан номаълум шахсга 20 миллион сўм кўчиргани, пулни олган эркак     йўқолиб қолганини маълум қилган.

Киберхавфсизлик маркази бўлинмаси ходимлари суриштирув ўтказиб, шуни аниқлашганки, Чилонзор туманида   яшовчи 28 ёшли эркак Телеграмдаги “Арзон уйлар”   гуруҳи орқали жарбланувчининг ишончига кириб, унга арзон нархда хонадон сотиб олишга ёрдам беришни ваъда қилган. Ўз хизматлари учун у 20 635 000 сўм миқдорида олдиндан тўлов сўраган ва пулни олиб, ёзишмаларни ўчириб ташлаган ва   алоқага чиқмай қўйган.

Мазкур ҳолат бўйича “Фибиригарлик” моддаси бўйича жиноий иш қўзғатилган, гумонланувчининг шунга ўхшаш бошқа жиноятларга алоқадорлигини текшириш мақсадида суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Қонун бўйича фирибгар 5 йилдан 8 йилгача озодликдан маҳрум қилиниши мумкин.

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг

Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...