Загрузка
Загрузка
ФВВ Сирдарё вилоятида юк машинаси билан содир бўлган ёнғин тафсилотларини маълум қилди
Ҳодисалар

ФВВ Сирдарё вилоятида юк машинаси билан содир бўлган ёнғин тафсилотларини маълум қилди

37
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Аввалроқ ижтимоий тармоқларда Тошкент-Сирдарё йўлида юк машинаси ёниб кетгани акс этган видео тарқалганди. Фавқулодда вазиятлар вазирлиги воқеа тафсилотларини маълум қилди.

Ёнғин М-34 Тошкент-Душанбе йўлининг 77-километрида, Сирдарё тумани Бахт шаҳри яқинида содир бўлган. Ёнғин ҳақида хабар 30 октябрь куни соат 12:43 да келиб тушган.

Олов кабина, кузов ва юкнинг бир қисмини қамраб олган. Воқеа жойига ёнғин-қутқарув экипажлари етиб бориб, ёнғин соат 13:15 да бартараф этилган.

Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олганлар йўқ.

Ёнғин сабаблари ва етказилган зарар миқдори аниқланмоқда.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...