Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Россияда ҳибсга олинган Ўзбекистон фуқаросини ўрмонда қолдирган полиция ходимлари ҳибсга олинган. Ҳолатни Давлат Думаси депутати Евгений Фёдоров изоҳлаган.
Ҳодиса 19 май куни Москва вилоятининг Ликино-Дулево шаҳрида содир бўлган. Полиция ходимлари маст бўлган ва жамоат тартибини бузган 45 ёшли Ўзбекистон фуқаросини ушлашган. Уни полиция бўлимига олиб бориш ўрнига, ҳуқуқни муҳофаза қилиш идораси ходимлари эркакни "шамоллатиш" учун ўрмонга олиб кетишган. Шундан сўнг, полиция ходимлари ёнида пули, ҳужжатлари, телефони, кийим-кечаги ва поябзали эга бўлмаган одамни ўрмонда ёлғиз қолдириб кетишган.
Ўзбекистонликнинг яқинлари қидирувга беришган ва бир неча кундан кейин мигрантнинг жасади топилган.
Депутатнинг манбасига кўра, Москва яқинидаги Орехово-Зуеводан бўлган ички ишлар вазирлигининг учта ходимига нисбатан ўрмонга олиб кетилган мигрантнинг ўлими ҳолати бўйича текширув ташкил этилган. Улар ишдан бўшатилган ва мансаб ваколатларидан ошганликлари учун судга бериш режалаштирилмоқда.
"Ибтидоий миллатчилар! Сиз шундай Россияни хоҳлайсизми?”- дея маълум қилмоқда Евгений Фёдоров ўзининг telegram-каналида.
Изоҳлар мавжуд емас