Загрузка
Загрузка
Итларни шавқатсиз қатл қилган ва даратхга осган шахс жарима билан  қутулган
Ҳодисалар

Итларни шавқатсиз қатл қилган ва даратхга осган шахс жарима билан қутулган

84
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Яқинда Инстаграмда  шафқатсизларча ўлдирилган ва дарахтга  осилган  итларни акс этган видео тарқалди. Ҳуқуқни муҳофаза қилиш идораси ходимлари   мазкур икки нафар “қахрамон”ларни топишган, улардан бири ҳайвонларни қатл қилган, иккинчиси эса жараённи суратга олган. Афсуски, улар арзимас жаримани тўлаб, даҳшатли ишларини давом эттиришлари мумкин бўлади. Энг ёмони – ҳуқуқбузарлардан бири жуда ёш бола экан. Бу ҳақда мухбиримиз хабар бермоқда.

Мазкур видео бўйича Телеграмдаги “Эколог.уз” канали экологлари шов-шов кўтаришган. Улар видеони жойлаштирган шахс билан боғланмоқчи бўлишган, бироқ у Инстаграмдаги ўз саҳифасини ўчирган. Шунда экологлар ҳуқуқни муҳофаза   қилиш идораларига мурожаат қилиб, айбдорларни топишни ва уларни қонун олдида жавобгарликка тортишни сўрашган.

Тезкор қидирув тадбирлари давомида маълум бўлишича, Инстаграмдаги мазкур профиль Бухоро вилояти Шофиркон туманида яшовчи 13 ёшли бола – 8 синф ўқувчисига тегишли экан.

Видеода кўрсатиган ҳолат 2023 йил 22 октябрь куни   юз берган. Боланинг қўшниси бўлган   бир эркак эҳтимол унинг жужаларини ёйиш учун омборхонасига кирган дайди итларни тутиб олган, бечора жониворларни таёқ билан уриб ўлдирган ва жасадларни сим билан дарахтга осиб қўйган. Ўсмир бола эса воқеани видеога олган ва Инстаграмга жойлаштирган.

Итларни Бухоро вилоятининг Шофиркон туманида яшовчи илгари судланмаган 42 ёшли фуқаро ўлдирган экан.

Иккала ҳуқуқбузарга   - итларни ўлдирган эркакка ҳам, ўсмирга ҳам маъмурий жазо, яъни жарима тайинланган.

Вояга етмаганнинг отасига нисбатан ҳам Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг тегишли моддаси бўйича, яъни болаларни тарбиялаш ва ўқитиш вазифаларини бажармаганлиги учун жазо қўлланилади, шунингдек, у ўспириннинг ҳайвонларга нисбатан зўравонлиги жарима тўлайди.

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...