Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Федерал хавфсизлик хизмати ходимлари Хабаровскда Ўзбекистон фуқароларини террорчилик ташкилотига ёллашда гумон қилинган чет эл фуқаросини ҳибсга олишган. Бу ҳақда мухбиримиз хабар бермоқда.
Россиянинг Хабаровск шаҳрида терроризмга кўмаклашгани учун чет эллик фуқаро ҳибсга олинган.
ТАСС маълум қилишича, ушбу ҳолат юзасидан Россия Федерацияси жиноят кодексининг 205.1-моддаси 1.1-қисми (“Террорчилик фаолиятига кўмаклашиш") бўйича жиноий иш қўзғатилган.
"Ҳибсга олинган шахс Ўзбекистон Республикаси фуқароларини ўқитиш ва халқаро террорчилик ташкилоти фаолиятида бевосита иштирок этиш учун ёллаш билан шуғулланган", – дея хабар бермоқда ФХХ.
Эслатиб ўтамизки, Қўшма Штатлар Туркия билан ҳамкорликда ИШИД террорчилик ташкилоти билан алоқадорлиги учун Ўзбекистоннинг уч нафар фуқаросини санкциялар рўйхатига киритган.
Изоҳлар мавжуд емас