Загрузка
Загрузка
Хоразм вилоятида фуқароларга нисбатан таҳдид солиб келган кўча безорилари қўлга олинди
Ҳодисалар

Хоразм вилоятида фуқароларга нисбатан таҳдид солиб келган кўча безорилари қўлга олинди

23
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Вилоят ҳуқуқ-тартибот органлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирлар давомида ўзларини "авторитет" сифатида кўрсатиб, фуқароларга нисбатан зўравонлик ишлатиб келган шахслар ушланган.

Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси ва Давлат хавфсизлик хизмати вилоят бошқармаси ҳамкорлигида ўтказилган тадбирлар натижасида ҳудудда яширин ва уйушган жиноятчиликка мойил бўлган бир нечта гуруҳ фаолиятига чек қўйилган. Қўлга олинганлар орасида "Жони Даритал", "Малыш" ва "Расул Қилич" лақабли шахслар борлиги маълум қилинган.

30 ёшли Жамол Аҳмедов ("Жони Даритал") Урганч деҳқон бозорида бир йигитни сабабсиз калтаклаб, безорилик содир этган. Ушланган вақтида ёнидан 3 грамм "марихуана" гиёҳвандлик воситаси ҳам топилган.

29 ёшли лақаби "Малыш" бўлган Артур Матсапаев муқаддам безорилик учун судланган бўлишига қарамай, Боғот туманида бир фуқаронинг хонадонига бостириб кириб, уни аёвсиз калтаклаган. Бокс билан шуғулланишини бошқалардан устунлик деб билган.

35 ёшди "Расул Қилич" лақабли Расулбек Фарҳодбеков эса Хива–Урганч йўналишида киракашлик билан шуғулланган. У ўзидан ёши катта бир ҳайдовчининг йўлини тўсиб, уни калтаклаган ва жанжални тўхтатмоқчи бўлган бошқа бир фуқарога ҳам тан жароҳати етказган.

Ҳозирда барча ҳолатлар юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 277-моддаси (Безорилик) ва Жамол Аҳмедовга нисбатан қўшимча равишда 276-моддаси (Гиёҳвандлик воситаларини қонунга хилоф равишда сақлаш) билан жиноят иши қўзғатилган. Барча гумондорлар эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олинган ва тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, бундан олдин Тошкент вилояти ва Яшнобод тумани йўналишида қатновчи ҳайдовчиларни қўрқитиб, улардан ноқонуний пул талаб қилиб келган уюшган гуруҳ қўлга олинганди.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...