Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Хоразм вилоятининг Урганч шаҳрида икки нафар вояга етмаган қиз ўзини уй томидан ташлаб, жонига қасд қилди.
Бу маълумотни Batafsil.uz мухбирига Бош прокуратура матбуот хизмати тасдиқлади.
Фожиа 7 июль куни эрталаб соат 08:15 атрофида содир бўлган. Маҳаллий ИИБ навбатчилик қисмига Нурли ҳаёт кўчасидаги 7 қаватли уйнинг томидан икки нафар қизалоқ ўзини ташлагани ҳақида хабар келиб тушган. Иккаласи ҳам воқеа жойида вафот этган.
Тергов маълумотларига кўра, қизлар 15 ва 14 ёшда бўлган. Улар маҳаллий мактабда ўқишган.
Воқеа сабаблари ҳозирча ошкор этилмаяпти. Зўравонлик таъсирининг излари олдиндан аниқланмаган. Мазкур ҳолат юзасидан Урганч шаҳар прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари бошланган.

Изоҳлар мавжуд емас