Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Хоразм вилоятида фожиали ЙТҲ содир бўлди. Автомобилни ҳайдовчилик гувоҳномасисиз бошқарган 18 ёшли йигит воқеа жойида ҳалок бўлган.
Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси маълумотига кўра, ҳодиса 17 июнь куни соат 01:45 ларда Боғот тумани "Нурли ҳаёт" МФЙ ички йўлида содир бўлган.
18 ёшли маҳаллий фуқаро бошқарувидаги "Тико" русумли автомашина йўлларда белгиланган тезликдан юқори тезликда ҳаракатланган. Бошқаришни уддалай олмай, катта тезликда йўл четига чиқиб кетган. ЙТҲ оқибатида ҳайдовчи оғир тан жароҳати олиб, тез тиббий ёрдам ходимлари етиб келгунига қадар вафот этган.
Ҳолат юзасидан Боғот тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари бошланган. Ҳуқуқ-тартибот идоралари воқеа тафсилотларини аниқламоқда.
"Нурли ҳаёт" маҳалласида юз берган фожиа юзасидан туман йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ходимлари томонидан маҳалла фуқаролар йиғини иштирокида профилактик тадбирлар ўтказилмоқда.
Изоҳлар мавжуд емас