Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Бухоро вилоятида икки нафар мактаб ўқувчисининг ўлимида айбдор бўлган автобус ҳайдовчиси 9 йилга озодликдан маҳрум этилган.
Баҳорда Когон туманида мактаб ўқувчиларини театрга олиб борадиган йўловчи автобуси ва юк машинаси иштирокида авария юз берганди.
Авария натижасида Когон туманидаги 5-мактабнинг икки нафар ўқувчиси ҳалок бўлган. Жароҳат олган 25 нафар ўқувчига биринчи тиббий ёрдам кўрсатилган.
Тергов давомида аниқланишиа, йўл-транспорт ҳодисаси автобус ҳайдовчиси томонидан йўл ҳаракати қоидаларини қўпол равишда бузганлиги сабабли содир бўлганлиги аниқланган.
Олий суд матбуот хизматининг маълумотларига кўра, эркак Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисмининг "а" банди ("Ҳаракат қоидалари хавфсизлиги ёки транспорт воситаларидан фойдаланиш қоидаларини бузиш") бўйича айбдор деб топилган.
Жиноят ишлари бўйича Когон туман суди уни тўққиз йилга озодликдан, шунингдек, уч йил давомида транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилган.
Изоҳлар мавжуд емас