Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Самарқанд вилоятида саккизинчи синф ўқувчиси бир гуруҳ шахслар томонидан ўғирлаб кетилган ва зўрланган. Қиз 23 сентябрь йўқолган ва фақат 6 октябрда зўравонлик белгилари билан топилган. Жабрланувчининг сўзларига кўра, у бир неча кун давомида калтакланган, спиртли ичимликлар ва ноқонуний моддаларни истеъмол қилишга мажбур бўлган, иродасига қарши ушлаб турилган ва зўрланган. Бу ҳақда Nemolchi.uz хабар бермоқда.
Ўзбекистон ИИВ маълумотларига кўра, ушбу ҳолат бўйича жиноят кодексининг 119-моддаси ("Жинсий эҳтиёжни ғайритабиий шаклда мажбуран қондириш") бўйича жиноий иш қўзғатилган. Бироқ, қизнинг оиласи жараённинг кечикишидан ва гумонланувчилар ҳали ҳам озодликда эканлигидан норози. Қариндошларнинг тахминига қараганда, тажовузкорлар орасида прокуратура билан алоқаси бўлган одам бўлиши мумкин.
Nemolchi.uz қизнинг қариндошлари билан суҳбатлашган, улар ишнинг тақдирини аниқлаш учун прокуратурага борганида, участка инспектори томонидан чақирилган психиатрия гуруҳига дуч келишганини айтишган.
Қиз психиатрик ёрдамга муҳтож бўлмаса-да, стрессни бошдан кечиргандан кейин унга психологик ёрдам керак. Мактаб психологи жабрланувчи билан ишлаши мумкин эди, аммо мактабда унга бундай ёрдам кўрсатилмаган.
Бунинг ўрнига, ота-онаси қизининг ўқув муассасада йўқлиги учун жаримага тортилган. Беш фарзанддан иборат катта оилага 1,2 миллион сўм жарима солинган. Энди қиз мактабга боришда қўрқади, чунки ҳамма нима бўлганини аллақачон билади.
Гумонланувчиларга келсак, ҳозирги пайтда улар озодликда, туман бўйлаб бемалол ҳаракатланиб юришибди ва мактаб ўқувчисининг қариндошларини очиқчасига масхара қилишмоқда.
Бундан ташқари, Nemolchi.uz терговчи қизни гумонланувчилар билан битта машинада экспертизага олиб борганига эътибор қаратган. Қўллаб-қувватлаш ўрнига, қизнинг яқинлари хўрлик ва жарималарга дучор бўлишган.
Изоҳлар мавжуд емас