Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Марғилонда хусусий боғча очишда ёрдам бериш эвазига пора олган мактабгача ва мактаб таълими бўлими бош мутахассиси қўлга олинди.
Тергов маълумотларига кўра, мансабдор шахс тадбиркордан 2 минг доллар талаб қилиб, вазирликдаги танишлари орқали давлат-хусусий шериклик шартлари асосида мактабгача таълим муассасасини очишга рухсат беришни ваъда қилган.
Қўлга олиш тўғридан-тўғри унинг хизмат хонасида пул топшираётган пайтда содир бўлган. Ашёвий далил сифатида барча сумма олиб қўйилди. Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Изоҳлар мавжуд емас