Загрузка
Загрузка
Москва вилоятида саккиз нафар мигрант ёниб кетган шаҳарорти уйни ижарага олган ўзбекистонлик ҳибсга олинган
Ҳодисалар

Москва вилоятида саккиз нафар мигрант ёниб кетган шаҳарорти уйни ижарага олган ўзбекистонлик ҳибсга олинган

75
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Куни кеча Москва вилоятида мигрантлар бўлган хостел ёниб кетган. Терговчилар бахтсизлик юз берган шаҳарорти уйни ижарага олган 24 ёшли Ўзбекистон фуқаросини ҳибсга олишган. Бу ҳақда мухбиримиз хабар бермоқда.

23 майга ўтар кечаси "Снегирь" нотижорат боғдорчилик ширкатидаги уйда ёнғин содир бўлган, натижада саккиз киши ҳалок бўлган, яна бир киши касалхонада. Вафот этганлар орасида ўзбекистонликлар ҳам бўлган. ТАСС маълумотларига кўра, ёнғинга носоз иситгич сабаб бўлган.

Тергов давомида 24 ёшли Ўзбекистон фуқароси ҳибсга олинган ва сўроқ қилиш учун тергов органларига олиб борилган. Бу ҳақда Тергов қўмитасининг Москва вилояти бўйича бошқармаси хабар бермоқда. Ўзбекистонлик ёнғин натижасида эҳтиётсизлик туфайли инсонлар ўлимида гумон қилинмоқда. Ушбу модда бўйича максимал жазо тўрт йилгача озодликдан маҳрум қилишни назарда тутади.

Тергов маълумотларига кўра, эркак уй-жойни ижарага олган. Шартнома тузаётганда у уйни ўзи учун ижарага олганини айтган, аммо кейинчалик унга мигрантларни жойлаштирган.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...