Загрузка
Загрузка
Москвада ўзбекистонлик аёл жарима тўламаслик учун автобус назоратчисига ҳужум қилган. Видео
Ҳодисалар

Москвада ўзбекистонлик аёл жарима тўламаслик учун автобус назоратчисига ҳужум қилган. Видео

41
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Москвада Ўзбекистон фуқароси автобусга чиптасиз чиққани учун жавобгар бўлмаслик мақсадида автобус назоратчисига ҳужум қилган. Унга қарши жиноий иш қўзғатилган. Бу ҳақда мухбиримиз хабар бермоқда.

Тергов маълумотларига кўра, автобус салонида қизни йўл ҳақини текшириш учун назоратчи тўхтатган. Бироқ, ҳуқуқбузар жаримани тўламаслик учун текширувчига нисбатан куч ишлатган.

Терговчилар “муштумзўр” Ўзбекистон фуқароси эканлигини аниқлашган. Таъкидланишича, у билан тергов ҳаракатлари олиб борилган, айблов эълон қилинган, сўроқ пайтида у айбини тўлиқ тан олган ва тавба қилган.

  

Бундан ташқари, аёл Россия ҳудудида ноқонуний бўлганлиги аниқланган.

Унга қарши Россия Федерацияси Жиноят кодексининг 318-моддаси 1-қисмида ("Ҳокимият вакилига нисбатан зўравонлик ишлатиш") назарда тутилган жиноят белгилари бўйича жиноий иш қўзғатилган.

Эслатиб ўтамизки, илгари Марказий Осиёдан борган мигрантлар Давлат Думаси депутати Михаил Матвеевга ҳужум қилишган эди.


Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...