Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Москвада қизни зўрламоқчи бўлган ўзбекистонлик эркак ҳибсга олинган.
Ҳодиса 25 октябрь куни Россия пойтахтидаги боғда содир бўлган. Эркак ўтиб кетаётган қизга ҳужум қилиб, телефонини қўлидан тортиб олган. Шундан сўнг, у жинсий зўравонлик ҳаракатларини амалга оширган ва қизни зўрлашга уринган.
Жиноятчи содир этилган жойда полиция ходимлари томонидан ушланган. Таганский туман суди уни 26 декабргача ҳибсга олган.
Ўзбекистонликка нисбатан Россия Жиноят кодексининг 30 ва 131 (зўрлашга суиқасд қилиш), 132 (шаҳвоний характердаги зўравонлик ҳаракатлари) ва 161 (босқинчилик) моддалари бўйича жиноий иш қўзғатилган.
Изоҳлар мавжуд емас