Загрузка
Загрузка
Мутасаддилар фарғоналик фермерга тўппонча ўқталган участка  инспектори иштирокидаги шов-шувли видеога муносабат билдирди
Ҳодисалар

Мутасаддилар фарғоналик фермерга тўппонча ўқталган участка инспектори иштирокидаги шов-шувли видеога муносабат билдирди

46
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Риштон тумани ҳокимлиги ижтимоий тармоқларда тарқалган видео юзасидан расмий изоҳ берди. Унда, интернет фойдаланувчиларининг ёзишича, ички ишлар идоралари ходимлари ҳоким топшириғи билан фермернинг уйига бориб, уни ғалла топшириш режасини бажармаганликда айблаган. Можаро давомида ҳуқуқ-тартибот ходимларидан бири эркакка тўппонча қаратиб, уни мажбуран олиб кетмоқчи бўлган.

Маълум бўлишича, видеода "Булоқбоши Гулшани" фермер хўжалиги раҳбарининг уйида содир бўлган ҳолат акс этган. Ҳокимлик погон таққан меҳмонлар ҳоким топшириғи билан ҳаракат қилгани ҳақидаги гаплар ҳақиқатга тўғри келмаслигини таъкидлади.

Шунингдек, жорий йилнинг июль ойида туман ҳокими ва мутасадди раҳбарлар иштирокида ғалла ўрим-йиғимини ташкил этишга бағишланган йиғилиш ўтказилгани маълум қилинди. Унда ҳосилни сақлаб қолиш, хавфсизликни таъминлаш, фермерларга тизимли ёрдам кўрсатиш ва юзага келаётган муаммоларни бартараф этиш чора-тадбирлари муҳокама этилган.

"Учрашувга бошқа хўжаликлар раҳбарлари қатори "Булоқбоши Гулшани" фермер хўжалиги раҳбари ҳам таклиф этилди. Ушбу йиғилишда фермерларга босим, таҳдид, зўравонлик ёки куч ишлатиш ҳақида ҳеч қандай кўрсатма берилмаган", - дейилади ҳокимлик баёнотида.

Шунингдек, ҳокимлик қонунга кўра, туман ҳокими профилактика инспекторларига тўғридан-тўғри топшириқ бериш ваколатига эга эмаслигига эътибор қаратди.

Эслатиб ўтамизки, Сурхондарё вилояти Сариосиё туманида ҳокимнинг хотин-қизлар масалалари бўйича ўринбосари Дилфуза Тошматова маҳалла фаолларидан одамларни далага олиб чиқиб, пахтани  бир кун  ичида териб  олишни  талаб  қилганди. Бош тортганларни "виждонсизлар" деб ҳақорат қилган. Натижада мансабдор аёл жаримага тортилди.

UPD. Бизнес-омбудсман Фарғона вилояти Риштон туманида фермерларга босим ўтказилаётгани ҳақидаги хабарларни текширишни бошлади

Мамлакатимизда бошқа корхоналар каби фермер хўжаликлари фаолиятининг эркинлиги қонун билан кафолатлангани, ҳар қандай асоссиз тазйиқ ва зўравонликка йўл қўйилмаслиги таъкидланди.

"Бизнес-омбудсман давлат органларини тадбиркорлик субъектларига нисбатан ноқонуний хатти-ҳаракатлардан тийилишга чақиради," - дейилади расмий хабарда.


Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...