Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Наманган ҳокими тадбиркордан кўп қаватли уй қуришга рухсат бериш учун 60 минг доллар талаб қилиб, пора олаётган вақтида ушланди.
ДХХ маълумотларига кўра, ушбу пул эвазига шаҳар раҳбари реновация учун 35 сотих ер майдони ажратишни ва лойиҳани молиялаштиришда ёрдам беришни ваъда қилган. У бошқа тадбиркор ва ҳокимлик девонхонаси бошлиғи билан тил бириктириб, улар орқали ноқонуний маблағларни олган.
Тезкор тадбир давомида дастлаб МЧЖ раҳбари пулнинг бир қисмини олаётганда, сўнгра девонхона бошлиғи пулнинг қолган қисмини олаётганда қўлга олинган.
Ҳолат юзасидан ҳоким ва девонхона бошлиғига нисбатан 210-модда (пора олиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳокимга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган. У депутатлик дахлсизлигидан ҳам маҳрум қилинди.
Терговнинг қайд этишича, ҳокимнинг бошқа эҳтимолий ноқонуний ҳаракатларига ҳам ҳуқуқий баҳо берилади.
Изоҳлар мавжуд емас