Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Наманган вилояти ИИБ бесоқолбозликда гумонланаётган вилоят фуқаросига қидирув эълон қилди. Эркак терговдан яширинган.
Ҳозирда ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари унинг Наманган вилояти ҳудудида ва ундан ташқарида жойлашган манзилини аниқлашга ҳаракат қилмоқда.
Амалдаги қонунчиликка мувофиқ, мазкур жиноят учун бир йилдан уч йилгача озодликни чеклаш ёхуд уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси назарда тутилган.
Идора фуқароларни қидирувдаги шахс тўғрисидаги маълумотларни тегишли хизматларга хабар беришга чақиради.

Изоҳлар мавжуд емас