Загрузка
Загрузка
Наманган вилоятида эркак 30 минг сохта доллар билан қўлга олинди
Ҳодисалар

Наманган вилоятида эркак 30 минг сохта доллар билан қўлга олинди

26
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Наманганда автомобиль йўловчиси қўлга олинди. Унда умумий қиймати 30 минг доллар бўлган қалбаки банкноталар борлиги аниқланди.

Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабарига кўра, Тошкент-Наманган йўналишида ҳаракатланиб келаётган Laccetti русумли автомашина тўхтатилиб, текширилган. Текширув давомида йўловчининг ёнидан қалбаки 100 долларлик, жами 30 минг доллар купюралар топилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 176-моддаси (қалбаки пул ясаш ва уни ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, 25-моддаси (жиноятга тайёргарлик кўриш) билан жиноят иши қўзғатилган. Барча ҳолатларни аниқлашга қаратилган тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари Сирдарё вилоятида яшовчи фуқарони қалбаки 150 минг долларни сотишга урингани учун қўлга олганди.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...