Навоий  вилоятида юз берган автоаварияда эркак ва бир яшар қизалоқ вафот эган
Ҳодисалар

Навоий вилоятида юз берган автоаварияда эркак ва бир яшар қизалоқ вафот эган

1544

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz ЯА. Мухбиримиз берган маълумотга кўра, Навоий вилоятида ўлим билан тугаган йўл-ҳаракати ҳодисаси юз берган.

ИИВ Тергов департаменти берган маълумотга кўра: "9-февраль куни эрталаб соат 01:50 атрофида Конимех тумани тумани ҳудудидан ўтувчи А-379 “Зарафшон-Навоий” автомагистралининг 154-километрида" Лаcетти "русумли автомашинанинг 24 ёшли ҳайдовчиси рухсат этилган тезликни ошириб, бошқарувни йўқотиши натижасида қарама-қарши йўлга чиқиб кетган ва 23 ёшли ўзбекистонлик бошқарувида бўлган "Нексия" русумли автомашинага урилган”.

photo_2020-02-10_13-03-32.jpg

Мазкур йўл-транспорт ҳодисаси натижасида "Нексия" ҳайдовчиси воқеа жойида вафот этган, унинг йўловчиси эса бир ёшли қизалоқ шифокорларнинг барча уринишларига қарамай, Зарафшон тиббиёт муассасаси реанимация бўлимида вафот этган.

Ушбу ҳолат бўйича Конимех тумани ички ишлар бўлими ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисмининг "а" банди (одамларнинг ҳалок бўлишига сабаб бўлаган йўл ҳаракати хавфсизлиги қоидаларини бузиш ёки транспорт воситаларидан фойдаланиш) бўйича жиноий иш қўзғатилган. Дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамизки, Ўзбекистон йўлларида январь ойида ҳар куни ўртача 4 киши ҳалок бўлган.

Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...
18+