Загрузка
Загрузка
Навоийда маст ўсмир "Malibu"да ЙПХдан яширинишга уринди
Ҳодисалар

Навоийда маст ўсмир "Malibu"да ЙПХдан яширинишга уринди

32
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Навоий вилоятида Malibu-2 русумли автомашинани маст ҳолда бошқариб, ЙПХ ходимларидан яширинишга уринган вояга етмаган шахс қўлга олинди. Рулга уни катта ёшли таниши - машина эгаси ўтқазган, у ҳам спиртли ичимлик таъсирида бўлган.

Вилоят ИИБ хабарига кўра, воқеа "Самарқанд" постида содир бўлган. Инспекторлар автомобилни тўхтатиш ҳақида сигнал беришган, бироқ ҳайдовчи талабларга эътибор бермай, кетишга уринган. Бироз вақт ўтгач, транспорт воситаси тўхтатилган.

Текширув шуни кўрсатдики, рулда ҳайдовчилик гувоҳномасига эга бўлмаган 16 ёшли ўсмир бўлган. Автомобиль эгасининг айтишича, у пост олдида бошқарувни вояга етмаган болага топширган. Улар Навоий - Самарқанд йўналиши бўйича ҳаракатлангани маълум.

Ҳар иккала қоидабузарга нисбатан тегишли чоралар кўрилиб, профилактик суҳбат ўтказилган.

Эслатиб ўтамиз, Тошкент вилоятида Malibu ҳайдовчиси мактаб ўқувчисини уриб юборди.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...