Загрузка
Загрузка
Навоийда саксовулларни ноқонуний қўпорган "тадбиркор" жаримага тортилди
Ҳодисалар

Навоийда саксовулларни ноқонуний қўпорган "тадбиркор" жаримага тортилди

29
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Навоий вилояти Экология ва иқлим ўзгариши бош бошқармаси Томди тумани бўлими ходимлари томонидан ўтказилган навбатдаги тезкор тадбир давомида 5 куб метр саксовулни сотиш мақсадида олиб кетаётган фуқаро тўхтатилди.

Мазкур фуқаро бошқарувидаги давлат рақами белгилари бўлмаган Газ-53 русумли юк автомобили тўхтатилганида унинг юкхонасида ноқонуний равишда қўпориб олинган 5 куб метр саксовул буталари борлиги аниқланди. Маълум бўлишича, ҳуқуқбузар ушбу табиат неъматини сотиш орқали даромад кўришни кўзлаган.

Мазкур ҳолат юзасидан фуқарога нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 79-моддаси 1-қисми билан баённома расмийлаштирилди.

Ҳуқуқбузарга базавий ҳисоблаш миқдорининг 25 баравари (10 млн 300 минг сўм) миқдорида жарима белгиланган, табиатга етказилган зарар эса 29 млн сўм мидорида ҳисобланган. Мусодара қилинган саксовуллар ҳудуддаги кам таъминланган оилаларга тарқатилди.

Ҳозирда вилоят бўйлаб экологик рейд тадбирлари давом эттирилмоқда.

Аввалроқ Самарқанд вилоятида ҳудуд экотизимига улкан зарар етказган ер қаъридан ноқонуний фойдаланишнинг кенг кўламли схемаси фош этилгани ҳақида хабар берган эдик. Экополиция ходимлари вилоят Экология бошқармаси билан ҳамкорликда Тойлоқ тумани ҳудудидан оқиб ўтувчи Зарафшон дарёси ўзанида тунги вақтда қум-шағал аралашмасининг қазиб олинишига чек қўйишганди. Амалдаги муддатсиз мораторийга қарамай, жиноятчилар табиий ресурсларни саноат миқёсида талон-тарож қилишни ташкил этган эди.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...