Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Ижтимоий тармоқларда Навоийдаги кўчма ҳайвонот боғидан олинган кадрлар тарқалмоқда, унда бечора тилсиз ҳайвонлар аста-секин ақлдан озишмоқда. Бу ҳақда мухбиримиз хабар бермоқда.
Вазиятнинг гувоҳи бўлган навоийликлар видеода Навоий бўйлаб саёҳат қилаётган кўчма ҳайвонот боғи тасвирлангани ҳақида маълум қилишмоқда. Блогер Никита Макаренко бу ерда "яратилган” даҳшатли шароитларга эътибор қаратган. У шу йилнинг 14 мартида кўчма ҳайвонот боғига ташриф буюрган фуқаро томонидан суратга олинган видеони эълон қилган.
Шу билан бирга, Макаренконинг сўзларига кўра, 2020 йилдан бошлаб аҳоли шаҳар маъмуриятидан директори бир вақтлар судга тортилган ушбу ҳайвонлар концлагерини ёпишни сўрашмоқда. Маълум бўлишича, гап шаклини ўзгартирган, аммо мазмунини ўзгартирмаган ўша ҳайвонот боғи ҳақида кетаётган экан.
Шунингдек, унинг қўшимча қилишича, баъзи ҳайвонлар Тошкентга олиб кетилган.
"Аммо қолган бечоралар жимгина ақлдан озишмоқда", - деб таъкидлаган Макаренко.
Кўринишидан, кўчма ҳайвонот боғининг бутун ҳудуди Тошкент ҳайвонот боғининг битта йирик вольери ичига сиғса керак. Айиқ ўзининг тор қафасига зўрға жойлашган, умидсизлик ва даҳшатдан у ёқдан бу ёққа тебраниб турибди. Шерни таёқ билан масхара қилиш қилишмоқда, маймун занжирга боғлаб қўйилган ва ахлат қутисига ўхшаш катакда сақланади.
Эслатиб ўтамизки, 2020 йил май ойида давлатимиз раҳбари 2020-2021 йилларда Ўзбекистоннинг ҳар-бир минтақасида давлат ҳисобидан кўчма цирклар ва кўчма ҳайвонот боғлари ташкил этилиши тўғрисида фармон чиқарган эди. Ўшанда Ўзбекистон зооҳимоячилари ҳайвонлардан ўйин – кулги учун фойдаланиш ғайриинсоний эканлигини айтишган ва янги ҳайвонот боғларини яратмасликка чақиришган эди.
Айтиш жоизки, президент Фармонининг мазмуни кўчма ҳайвонот боғларида яшовчи ҳайвонлар учун муносиб шароитларни яратишни назарда тутади. Фармон талабларига риоя қилмаслик жуда мураккаб ва масъулиятли ишни ўз зиммасига олганларнинг виждонига ҳавола, бунда ҳайвонларга ҳамхўрлик кўрсатиш ва уларнинг сифатли ҳаёти учун барча зарур имкониятларни яратиш асосий шартдир.
Эслатиб ўтамизки, ўтган йилнинг кузида Тошкент вилояти Паркент туманидаги Қизилтоғ посёлкаси ёнида шерлар, тулки, жигарранг Тянь-Шани айиғи, бўрилар, ноёб қушлар ва тимсоҳлар, шунингдек, хаски зотининг бир нечта итлари сақланган хусусий ҳайвонот боғи фаолият юритиши ҳақида маълум бўлганди. “Mehr va Oqibat” вакиллари ҳайвонот боғини текшириб, бу ерда бир қатор муҳим камчиликларни аниқлаган бўлсалар-да, Sevimli телеканалида бу ҳақда сюжет кўрсатилган бўлса-да, унинг ёпилиши ҳақида хабарлар келмаган.
Изоҳлар мавжуд емас