Загрузка
Загрузка
Ногиронни олиб кетаётган ҳайдовчи нима сабабдан  жаримага тортилганлиги бўйича ИИББ  изоҳ берди
Ҳодисалар

Ногиронни олиб кетаётган ҳайдовчи нима сабабдан жаримага тортилганлиги бўйича ИИББ изоҳ берди

2411
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz ЯА. Мухбиримиз берган хабарга кўра, ИИББ ногиронни олиб кетаётган ҳайдовчи нима сабабдан жаримага тортилганлиги бўйича тушунтириш берди.

Эслатиб ўтиш жоизки, имконияти чекланган кишини олиб кетаётган "Damas" автомобили ҳайдовчиси ва ЙХХБ ЙПХ инспектори ўртасидаги можарони акс эттирган видео куни кеча ижтимоий тармоқларда тарқалиб кетган эди.

Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси ЙХХБ ЙПХ инспектори лейтенант Жалолиддин Каттахўжаев томонидан тақдим этилган ва мобил видеокамераси ёрдамидаги ёзув билан тасдиқланган маълумотга кўра, тармоқ фойдаланувчиси видеоёзувида акс эттирилган ҳолат жорий йилнинг 13 январида юз берган.

Эрталаб соат 10:10да Юнусобод тумани Осиё кўчаси LOR Medikal Service клиникаси олдида 3.27 белгисининг (тўхташ таъқиқланган) амал қилиш доирасида “Damas " русумли автомашина инспектор томонидан кўриб қолинган.

ИИББ берган маълумотга кўра: "Йўл ҳаракати қоидаларини бузганлиги сабабли автоулов ҳайдовчиси Абсамат Хошимовга нисбатан маъмурий баённома тузилган. Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 128/6 моддасига биноан, автоуловни 3.27-сонли қамров ҳудудида тўхтатиш энг кам иш ҳаққининг 3 баробари (669000 сўм) миқдоридаги жарима билан жазоланишини эслатиб ўтамиз. Табиийки, бундай ҳолат ҳар доим ҳуқуқбузарнинг ўткир ҳиссий муносабатига сабаб бўлади".

Автомобиль ҳайдовчиси инспекторга имконияти чекланган кишини юқорида кўрсатилган клиникага етказиш зарурати туфайли тўхтаб турганлигини айтмаган. Аксинча, клиника ҳузуридаги тўхташ майдончаси машиналардан тўла эканлиги учун тўхтаганлигини билдириб, енгиллик сўраш билан чекланган. Лейтенант ҳайдовчига йўл ҳаракати қоидалари бузилган тақдирда баённома тузиш унинг хизмат вазифаси эканлигини ва уни бажаришга мажбурлигини айтган. Йўлдаги тартиб барча йўл иштирокчиларидан қонунга қатъий риоя қилишни талаб қилади.

Ички ишлар Бош Бошқармаси тармоқ фойдаланувчилари томонидан ушбу видеоёзув остида қолдирилган изоҳларга эътибор берди: уларнинг аксариятида ҳар-бир ҳолатда қоидабузарлик учун тегишли сабаб борлиги, уларга юмшоқлик билан ёндошиш ва "шароитни тушуниш" кераклиги таъкидланган.

"Мазкур нуқтаи назарлар пойтахт йўлларидаги ҳайдаш маданиятини акс этмоқда: ҳар-бир ҳайдовчи қоидабузарликни асосли деб ҳисоблаб, айнан унинг вазиятида ЙПХ инспекторлари ўз хизмат вазифаларини эътиборсиз қолдиришлари лозим деб ўйлайди. Аммо бир нарсани уйлаб кўриш лозимдир: аксарият ҳолларда ҳайдовчилар йўл ҳаракати қоидаларининг бузилишини олдини олиш, вазиятни олдиндан кўра билиш ва ўйланган режани амалдаги қонунчиликни ҳисобга олган амалга ошириш имкониятига эга”, - деб якунланди ИИББ.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...