Загрузка
Загрузка
Новосибирск аэропортида Ўзбекистонда етиштирилган лола  илдизпоялари  мусодара ва йўқ қилинган
Ҳодисалар

Новосибирск аэропортида Ўзбекистонда етиштирилган лола илдизпоялари мусодара ва йўқ қилинган

41
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Фарғоналик эркак 30 та лола илдизпояларини олиб ўтмоқчи бўлган, аммо Новосибирск аэропортида уларни мусодара ва йўқ қилишган. Экин материаллари карантин остидаги маҳсулотларга тегишли, уни ташиш учун фитосанитария сертификати керак бўлади. Бу ҳақда мухбиримиз хабар бермоқда.  

“Ўтган ҳафта Новосибирскнинг Толмачёво аэропортида Фарғонадан келган йўловчи ўз юкида фитосанитария гувоҳномасисиз очиқ тупроққа экиш учун мўлжалланган 30 та униб чиққан лола илдизпояларини олиб ўтмоқчи бўлган”, дея маълум қилмоқда Ветеринария ва фитосанитария назорати Федерал хизмати (Россельхознадзор)нинг Новосибирск ва Томск вилоятлари бўйича матбуот хизмати.

Экин материалини топиб, божхона ходимлари бу ҳақда Россия Федерациясининг давлат чегарасидаги назорат пунктида туну-кун навбатчилик қилаётган Россельхознадзор инспекторига тезда хабар беришган.

Маълум бўлишича, Фарғонадан учаётган йўловчи кўчат материаллари фитосанитария хавфсизлигини мажбурий тасдиқлашни талаб қилишини билмаган. Инспектор маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённома тузган. Оғирлиги 950 грамм бўлган идизпоялар божхона назорати остида йўқ қилинган.

Росселхознадзор мутахассислари огоҳлантирмоқда: Россия Федерациясининг "Ўсимликлар карантини тўғрисида" ги қонунига биноан, ҳар қандай уруғ ва кўчат материалларини, шу жумладан картошка тугунакларини фитосанитария сертификатисиз мамлакат ҳудудига қўл юки ва багажда олиб кириш қатъиян ман этилади.

Карантин остидаги маҳсулотларни олиб кириш учун келиб чиққан мамлакатда фитосанитария сертификатини олдиндан расмийлаштириш лозим.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...
18+