Нукуслик  йигит ўз севгилисини қабристонда пичоқлаб, ўз жонига қасд қилмоқчи бўлди
Ҳодисалар

Нукуслик йигит ўз севгилисини қабристонда пичоқлаб, ўз жонига қасд қилмоқчи бўлди

632

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz ЯА. Нукусда ёш йигит ўз севгилисини пичоқлаган ва ўзини ўлдирмоқчи бўлган. Бу ҳақида ЎзАга ҳавола қилган ҳолда Batafsil.uz мухбири хабар бермоқда.

Йигит севгилисининг турмушга чиқаётганлигини эшитиб бу мудхиш ишга қўл урган. У Тошкентдан Нукусга қайтган ва севимли қизи билан учрашган. Мулоқот давомида севишганлар машҳур Ромео ва Жульеттага тақлид қилган ҳолда ўз жонларига қасд қилишга қарор қилишган. Бу учун улар қабристонга келишган. Фожеали воқеа арафасида йигит ўз севгилисининг қайлиғига қўнғироқ қилиб, эндиликда қиз ҳеч кимга насиб қилмаслигини билдирган. Шундан сўнг йигит бир маротаба қизнинг чап кўкрагига ва уч маротаба қорни ҳамда бўйнига зарба берган. Олинган жароҳатлар туфайли қиз вафот этган. Шундан сўнг, йигит пичоқни ўзига ҳам суққан. Аммо орадан кўп вақт ўтмасдан воқеа жойига тез тиббий ёрдам етиб келган ва йигитни қутқарган. Унга нисабатан жиноий иш қўзғатилиб, оқибатда 12 йилга озодликдан маҳрум қилинган.

Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...
18+