Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Самарқандаги 5-сонли умумтаълим мактаби “Очиқ бюджет" танловида ғолиб бўлган, ошхона қуриш учун 1 миллиард 200 миллион сўмни ютиб олган. Мактабда қурилиш ишлари ўқув жараёнида олиб борилган. Натижада, қурилиш юк машинаси тўсиққа урилиб, у мактаб ўқувчиларининг устига қулаган, улардан бири жароҳат олган. Бу ҳақда мухбиримиз хабар бермоқда.
Вилоят мактабгача таълим бошқармаси воқеани изоҳлаб, қурилиш ишларини олиб бораётган пудратчи зарур хавфсизлик чораларини кўрмаганлигини билдирган. Шу билан бирга, мактаб директори айни пайтда касаллик таътилида экани ва қайтиши биланоқ унга қонун доирасида чоралар кўрилиши, чунки у қурилиш ташкилотидан зарур хавфсизлик чораларини талаб қилмаганлиги айтилган.
Қизиғи шундаки, бошқарма вакиллари жабрланган бола ҳақида оғиз очишмаган.
“Зўр-ТВ” телеканалининг маълумотларига кўра, юк машинаси ҳайдовчиси орқага қараб кетаётганда, эҳтиётсизлик туфайли тўсиққа урилган. Қулаш натижасида иккинчи синф ўқувчиси ва унинг синглиси жароҳат олишган: ўғил болада бош жароҳати аниқланган, қўл ва оёқлари синган, қизча эса жуда қўрқиб кетган, аммо жароҳат олмаган.
Ҳайдовчи болаларга ҳеч қандай ёрдам бермасдан воқеа жойидан қочиб кетди. Ҳозиргача у ҳақида ҳеч қандай маълумот йўқ.
Ёрдамга келган одамлар ётган боланинг устидан ғиштларни олиб ташлашган, улардан бири болани касалхонага олиб борган. Айни пайтда у шифокорлар назорати остида.
Изоҳлар мавжуд емас