Загрузка
Загрузка
Қорақалпоғистонда аёлни йўловчи поезди босиб кетди
Ҳодисалар

Қорақалпоғистонда аёлни йўловчи поезди босиб кетди

48
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Нукусда темир йўлни белгиланмаган жойдан кесиб ўтмоқчи бўлган фуқаро оғир тан жароҳати олди.

"Ўзбекистон темир йўллари" матбуот хизматининг хабар беришича, воқеа 22 январь куни Қорақалпоғистон Республикасида темир йўлнинг "Гидроузел" ва "Нукус" станциялари оралиғида юз берган. Дастлабки маълумотларга кўра, аёл ҳаракатланаётган йўловчи поезди яқинлашиб қолганига қарамай, йўлни кесиб ўтишга уринган ва темир йўл хавфсизлиги қоидаларини бузган.

Жароҳатланган аёлнинг аҳволи ҳақида ҳозирча расмий маълумот берилмаган. Айни пайтда ваколатли идоралар томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Темир йўл бошқармаси фуқароларни огоҳлантириб, поездларнинг тўхташ масофаси узоқ эканлигини инобатга олишни ва темир йўл объектларида хавфсизлик қоидаларига қатъий риоя қилишни сўраган.

Эслатиб ўтамиз, Испаниянинг Кордова провинциясида юз берган йирик темир йўл ҳалокати натижасида 21 киши вафот этган эди, 100 га яқин йўловчи турли даражадаги жароҳатлар олганди.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...