Загрузка
Загрузка
Қорақалпоғистонда Умра ташкил қилиш хизматларини ноқонуний равишда реклама қилган иккита туркомпанияга нисбатан иш қўзғатилган
Ҳодисалар

Қорақалпоғистонда Умра ташкил қилиш хизматларини ноқонуний равишда реклама қилган иккита туркомпанияга нисбатан иш қўзғатилган

22
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Қорақалпоғистоннинг Iskander Tours ва Oks Tours турситик компаниялари Умра ташкил қилиш хизматларини ноқонуний реклама қилгани учун жавобгарликка тортилган. Бу ҳақда мухбиримиз хабар бермоқда.

Қорақалпоғистоннинг рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси лицензияга эга бўлмаган, аммо ижтимоий тармоқларда Умра ташкил қилиш хизматларини реклама қилган Iskander Tours ва Oks Tours туркомпанияларини жавобгарликка тортган. Ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги мурожаат Қорақалпоғистон туризмни ривожлантириш қўмитасидан келиб тушган.

Қўмитанинг хабарида таъкидланишича, "Реклама тўғрисида"ги қонунга мувофиқ, ишлаб чиқариш ва (ёки) сотиш учун тегишли сертификатлар ва рухсатномалар бўлмаган тақдирда товарларни реклама қилиш тақиқланади.

Шунингдек, қўмита берган хабарга кўра, Умра зиёратини ташкил этиш учун лицензияга эга бўлган сайёҳлик агентликлари рўйхатини Туризм қўмитаси веб-сайтида топиш мумкин.

Юқоридаги вазиятни ўрганиш жараёнида ҳозирги вақтда Қорақалпоғистонда Умра зиёратини ташкил этиш бўйича хизматлар кўрсатиш лицензиясига эга туроператорлар йўқлиги маълум бўлган. Улар зиёратни ташкил этишда Тошкент шаҳар ва вилоятлардаги сайёҳлик компаниялари билан ҳамкорлик қилишмоқда.

Эслатиб ўтамизки, ўтган ҳафта Макка ва Мадинага Умра қилиш учун борган ўзбекистонликлар уйга қайтишда қийинчиликларга дуч келишган. Зиёратчиларни уйига олиб кела олмаган хусусий авиакомпанияга қарши жиноий иш қўзғатилган. Туризм қўмитаси бундай саёҳатларни ташкил қилиш учун етарли тажриба ва кўникмаларга эга бўлмаган сайёҳлик агентликлари айблаган.

Шуни ҳам таъкидлаш керакки, ўзбекистонлик зиёратчилар учун Умра нархи пасайтирилди. Кичик ҳажга бориш учун янги тариф 10 январдан кучга кирди.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...
18+