Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Қорақалпоғистонда суд ўз мехмонини шафқатсизларча ўлдирган одамни 20 йилга озодликдан маҳрум қилган.
Олий суднинг хабар беришича, қотиллик можаро асосида содир бўлган. Жиноятчи меҳмонни ҳовлига олиб чиқиб, ерга йиқитган ва бўйнига пичоқ билан урган. Қотил жабрланувчининг танасининг баъзи қисмларини, шу жумладан жинсий аъзоларини кесиб олган, қовурган ва мушугига едирган. Жасадни эса ахлат қутисида ёқиб юборган.
Қотилнинг иши Жиноят ишлари бўйича Беруний тумани судида кўрилган. Судланувчи Жиноят кодексининг 97-моддаси 2-қисмининг бир қатор бандлари ("қасддан одам ўлдириш") бўйича айбдор деб топилган ва 20 йилга озодликдан маҳрум қилинган.
Таъкидланишича, маҳкум хавфли рецидивист ҳисобланади
Изоҳлар мавжуд емас