Загрузка
Загрузка
Ота-оналар Тошкент мактабларидан бирининг психологини бошланғич синф ўқувчи-қизларига нисбатан ахлоқсиз хатти-ҳаракатларни содир этганликда айблашмоқда
Ҳодисалар

Ота-оналар Тошкент мактабларидан бирининг психологини бошланғич синф ўқувчи-қизларига нисбатан ахлоқсиз хатти-ҳаракатларни содир этганликда айблашмоқда

602
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Ота-оналар Тошкент мактабларидан бирининг психологини бошланғич синф ўқувчи-қизларига нисбатан бузуқ хатти-ҳаракатларни содир этганликда айблашмоқда. Бу ҳақда мухбиримиз хабар бермоқда.

Мазкур мудҳиш воқеа ҳақда зўравонликка қарши NeMolchi.uz. лойиҳаси ҳикоя қилади.   Журналистларга Тошкент шаҳри 158 сонли умумий ўрта таълим мактабининг учинчи ва бешинчи синф ўқувчиларининг ота-оналари мурожаат қилган. Уларнинг айтишича, мактаб психологи қизларга нисбатан ахлоқсиз ҳаракатларни содир этган.

Бу мактаб ўқувчи-қизларининг оналари қуйидагиларни баён этишган (аризалардан парчалар):

"Мен Миробод туманидаги 158 мактаб учинчи синф ўқувчисининг онасиман. 6 апрель куни қизимнинг телефонида психологдан келган хабарни ўқиб олдим. Қизим психолог уларни кўп маротаба, 2-3 кишини дарслардан олиб кетганини айтди. Биринчи муносабатлари яхши бўлган, у қизлар билан тест ўтказган. Кейинчалик у қизлар танасининг турли жойларига теккан, ҳаттоки интим жойларни силаб қўйган. Ота-оналарингизга гапирманг, деган. Қизим психолог учинчи синфдаги кўплаб қизлар билан бу ишни қилганини айтди, аммо улар ота-онасига айтишдан қўрқаркан. Мен дарҳол бошқа ота-оналарга қўнғироқ қилдим ва уларга фарзандлари билан гаплашишларини айтдим. Бу ҳақиқат экан. Баъзи ота-оналар бу ҳақда ҳали ҳам билишмайди", - деди ўқувчи қизлардан бирининг онаси.

“Мен бешинчи синф ўқувчисининг ота-онаси, қизимдан мактаб психологи дарс пайтида болаларни ўз кабинетига олиб борганини, жинсий характердаги расмларни кўрсатганини, уларни расмларга қарашга ва у ерда кўрганларини айтиб беришга мажбур қилганини билиб олдим. Қизим расмда яланғоч аёл борлигини айтишга мажбур бўлган”, - деб ёзган яна бир она.

"Психолог қизларни уч кишилаб ўз кабинетига чақирган, боламни иккинчи маротаба таклиф қилган. Гўёки тасодифан ручкасини тушириб юбориб, уни полдан олаётганида, қизимнинг оёғини қўли билан силай бошлаган, бола қўрққан ва ўз синфига қочиб кетган. Шундан сўнг психологнинг ёнига бормаган”,- деди яна бир она.

“Учинчи синф ўқувчисининг онаси айтиб беришича, қишки таътилда психолог онасининг рухсати билан қизни уйдан олиб чиқиб, музейга олиб борганини билиб олдик. Улар музейга такси олиб, орқа ўриндиққа ўтиришган, у қўлини қизнинг белига қўйиб, қучоқлаган. Музейдан сўнг, қизнинг онасига хабар бермасдан, у ўқувчини Қибрайдаги уйига олиб борган ва таксининг орқа ўриндиғида қучоқлаган. Қибрайда у қизга тегажоқлик қила бошлаган, қиз ундан жуда қўрққан, тегмасликни ва ёноқларидан ўпмаслигини сўрай бошлаган. Бунга жавобан Гасанов уни ҳали жуда яхши танимаслигини ва билгач, бунга ўзи рухсат беришини айтган. Шунингдек, Гасанов унга ҳам уйдагиларга ҳеч нарса айтмасликни буюрган", - дейди яна бир она.

Ота-оналарнинг сўзларига кўра, мактаб ходимлари бу ҳолатнинг ошкора қилмасликка ҳаракат қилишган ва жанжалдан кейин психологни ўз илтимосига биноан орқа сана билан ишдан бўшатишган.

"Мен ҳайратда қолдим, қизимдан нега ўқитувчига айтмаганлигини сўрадим. Унинг сўзларига кўра, ўқитувчи мактабда нима бўлаётганини уйда айтиб беришни тақиқлаган. Шунингдек, у менга ўқитувчи мактабда содир бўладиган барча нарсалар мактабда қолиши ва мактаб деворларидан ташқарига чиқмаслиги кераклигини айтганини тушунтирди",- деди ота-оналардан бири.

"Мактаб директори бизни тинглаганидан сўнг, бу масалаларни тинч йўл билан ҳал қилишни таклиф қилди, чунки у мактаб рейтинги тушмаслиги учун жанжални истамади. Бу масалаларни туман халқ таълими бўлими орқали ҳал қилмоқчи бўлиб, психолог ишлаш учун у ердан юборилганини айтди. Биз милицияни чақиришни илтимос қилдик, мактаб маъмурияти эса психологни тегишли модда бўйича ишдан бўшатиши, у даволаниши лозимлиги, бундай одамларга мактабда ўрин йўқлигини иддао қилиб турди. Психолог ҳеч нарсани инкор этмади. Аммо яқинда биз директор уни моддага кўра эмас, балки ўз ихтиёрига асосан ишдан бўшатганини аниқладик", - деб ёзган яна бир она.

Ота-оналарнинг таъкидлашича, болалар суд-тиббий кўрикдан ўтган. Қизларни гинекологик креслода икки нафар эркак текширган.

"Биз у ерга бордик ва янада катта психологик жароҳат олдик. Буларнинг барчасидан кейин   болам жуда кўп йиғлади. Илтимос, мактаб директоридан ҳам, ИИБ ҳам жавоб ололмаётганимиз учун бизга ёрдам беришингизни сўрайман, ҳамма сукут сақламоқда, у даволанаяпти, дейишади. Ҳаттоки терговчимиз кимлигини ҳам билмаймиз", - дея хулоса қилди ота-оналардан бири.

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг 

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...