Озарбайжон курортида ўзбекистонлик вафот этди
Ҳодисалар

Озарбайжон курортида ўзбекистонлик вафот этди

49

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Озарбайжоннинг шифобахш курортлари билан машҳур Нафталан шаҳрида 37 ёшли ўзбекистонлик вафот этди.

АPA агентлигининг хабар беришича, эркак юрак хуружидан вафот этган. Унинг жасади санаторий хонасидан топилган.

Воқеа жойига полиция ходимлари етиб бориб, суриштирув ишлари бошланган. Ҳодиса тафсилотлари аниқлаштирилмоқда.

Маълумот. Нафталан - Озарбайжондаги ноёб курорт бўлиб, у ерда даволаниш учун нафталан нефтининг махсус тури ишлатилади. Маҳаллий шифохоналар таянч-ҳаракат тизими, тери, сийдик-таносил ва гинекология соҳалари касалликларини даволашга ихтисослашган.

Эслатиб ўтамизки, баҳорда Истанбулда ўзбекистонлик йигит ёнғин оқибатида ҳалок бўлган эди.

Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...