Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Қозоғистоннинг Степногорск шаҳрида 2014 йилдан бери давлатлараро қидирувда бўлган Ўзбекистон фуқароси ҳибсга олинган. У 2013 йилда содир этилган жинояти учун Навоий вилояти ички ишлар бошқармаси томонидан қидирилган.
Polisia.kz маълумотларига кўра, ҳибсга олинган шахс Қозоғистон ҳудудида расмий иш жойи бўлмаган ҳолда яширинган. Степногорскда у оила қурган ва тасодифий ишлар билан шуғулланган.
Айни пайтда эркак вақтинча сақлаш ҳибсхонасига жойлаштирилган, уни Ўзбекистонга экстрадиция қилиш масаласи кўриб чиқилмоқда.
Изоҳлар мавжуд емас