Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Қозоғистон қутқарувчилари Ўзбекистон ва Тожикистон фуқаролари бўлган ва йўлда носозликка учраган йўловчи автобусини эвакуация қилишган. Бу ҳақда мухбиримиз хабар бермоқда.
Қозоғистон ОАВнинг хабар беришича, Актобе вилояти Темирбек Жургенов посёлкасидан уч километр узоқликда Қорабутак - Комсомол - Қостанай автомобил йўлининг 80 километрида Ўзбекистон ва Тожикистоннинг 17 нафар фуқароси бўлган автобус бузилиб қолган.
Қутқарувчилар техник жиҳатдан носоз йўловчи транспортини эвакуация қилишган ва одамларни қишлоқ масжидига жойлаштиришган. Чет элликларга тиббий ёрдам керак бўлмаган.
Қозоғистон ФВВ маълумотларига кўра, ўтган бир кун ичида икки трассада жами 22 киши қутқарилган.
Эслатиб ўтамизки, декабрь ойида Қозоғистоннинг Актобе вилоятида ичида ўзбекистонликлар бўлган автобус ағдарилиб кетганди.
Изоҳлар мавжуд емас