Загрузка
Загрузка
Қозон шаҳрида фирибгарлик, солиқ тўлашдан бўйин товлаш ва жиноий  даромадни легаллаштиришда айбланиб, халқаро қидирувда бўлган ўзбекистонлик ҳибсга олинди
Ҳодисалар

Қозон шаҳрида фирибгарлик, солиқ тўлашдан бўйин товлаш ва жиноий даромадни легаллаштиришда айбланиб, халқаро қидирувда бўлган ўзбекистонлик ҳибсга олинди

757
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz ЯА. Қозон шаҳрида халқаро қидирувда бўлган 32 ёшли Ўзбекистон фуқароси Виктор Ким ҳибсга олинган. Россия ОАВга асосланган ҳолда мухбиримиз берган хабарга кўра, у фирибгарлик, солиқларни тўлашдан бўйин товлаш ва жиноий даромадни легаллаштиришда айбланмоқда.

Виктор Кимга қарши айблов 2016 йил май ойида Тошкент ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан сиртдан қўзғатилган. Унинг жиноятлари рўйхатидан шунингдек, савдо қоидаларини бузиш ва сохта штамплар тайёрлаш ўрин олган.

Барча жиноятлар тижорат фирмалар фаолияти билан боғлиқ. Қозон шаҳри Советский туман суди матбуот хизматига асосланиб “Реальное время” нашрининг хабар беришича, прокуратуранинг ҳисоб-китобига кўра, Ким томонидан етказилган зарар 2,5 миллиард долларга баҳоланмоқда. Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар Чилонзор туман суди айбланувчини сиртдан ҳибсга олиш тўғрисида қарор қабул қилиб, шундан сўнг прокуратура уни халқаро қидирувга берган.

Виктор Ким 2019 йилнинг октябрь ойида Қозон шаҳрида ҳибсга олинган. Экстрадиция қилинишини кутиб яширинмаслиги учун Совет туман судининг қарори асосида у қамоққа олинган. 11 февраль куни суд ҳибсда сақлаш муддатини узайтириш тўғрисида прокурор илтимосини кўриб чиқади.

Россиянинг “Реальное время” нашрининг ёзишича, Россия Федерацияси Бош прокуратураси ўзбекистонликни республикага бериш тўғрисидаги сўровни қабул қилиб олган.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...
18+