Загрузка
Загрузка
Педофил амалдорлар  енгилроқ жазо билан  қутилаётганга ўхшайди. Суд уларнинг ишини қайта  малакаламаган
Ҳодисалар

Педофил амалдорлар енгилроқ жазо билан қутилаётганга ўхшайди. Суд уларнинг ишини қайта малакаламаган

374
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz.  Март ойи охирида Хоразмдан келган даҳшатли янгиликлар бутун Ўзбекистонни ларзага келтирди. Маҳаллий амалдорлар узоқ вақт давомида “Меҳрибонлик уй”нинг вояга етмаган қизларини бузиб, зўрлаб юришган. Энг ёмони шундаки, суд ишни кўриб чиқиш натижаларига кўра уларни узоқ муддатга қамоқхонага юбормаган, шунчаки озодлигини чеклаб, уйда бўлишга рухсат берган.

Жамоатчилик норозилигидан сўнг Хоразм вилоят прокуратураси педофиллар учун берилган жуда юмшоқ жазони бекор қилиш учун протест киритган. Иш ёпиқ режимда кўриб чиқиш учун Тошкентга юборилган. Жамоатчилик жиноятчилар имкон қадар кўпроқ муддатга камалишига умид қилган эди. Бироқ, кеча маълум бўлишича, иш ҳаттоки қайта малакаланмаган экан. Бу шуни англатадики, мансабдор шахслар учун берилган жазо ўзгаришсиз қолади, яъни бир ярим йилга уларнинг озодлиги чекланади холос.   Бу ҳақда зўравонликка қарши Nemolchi.uz. лойиҳаси маълумотларига таянган ҳолда мухбиримиз хабар бермоқда.

"Ўзбекистон Олий судининг электрон ахборот тизими маълумотларига кўра, “Меҳрибонлик уйи” тарбияланувчиларига бузуқлик қилган хоразмлик    амалдорларига нисбатан шов-шувли иш қайта малакаланмаган! Бу дегани, ҳеч нарса ўзгармади, моддалар аввалгидек қолган. Жазо ҳам ўзгармайди, шекилли", - деб таъкидлашмоқда лойиҳа муаллифлари.

Айни пайтда Хоразм вилоят Адлия бошқармаси бошлиғи Айбек Машарипов ва туман Фавқулодда вазиятлар бўлими собиқ бошлиғи Анвар Курязов аввалги моддалар бўйича айбланмоқда ва эҳтимол, жазо ўзгаришсиз қолади ёки бироз бошқача бўлиши мумкин:

  • 128-модда (ўн олти ёшга тўлмаган шахс билан жинсий алоқада бўлиш, эски нашр)

  • 128-1-модда (моддий бойликлар ёки мулкий имтиёзлар бериш орқали ўн олти ёшдан ўн саккиз ёшгача бўлган шахс билан жинсий алоқада бўлиш)

Яна бир муҳим жиҳат шундаки, болалар уйида қизларга жинсий тажовуз қилганлар кўпроқ эди. Бироқ, негадир улар ҳеч қандай жазо олмаган.

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...