Загрузка
Загрузка
Приморьеда Ўзбекистоннинг икки нафар аёл фуқароси ноқонуний миграцияни ташкил этишда айбланмоқда
Ҳодисалар

Приморьеда Ўзбекистоннинг икки нафар аёл фуқароси ноқонуний миграцияни ташкил этишда айбланмоқда

62
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Приморск ўлкасида ўзбекистонлик икки опа-сингил ҳибсга олинган. Улар Россияга ноқонуний миграцияни ташкил қилишда айбланмоқда. Бу ҳақда мухбиримиз хабар бермоқда.

Бу тўғрисида ўлканинг Ички ишлар бошқармаси матбуот хизматига таяниб “Интерфакс” маълум қилмоқда. Бир йил давомида аёллар чет элликларни сохта ҳужжатлар билан рўйхатдан ўтказиш учун пул олишган. Тинтув пайтида ҳибсга олинганлардан сохта ҳужжатлар, муҳрлар, 3,5 миллион рублдан ортиқ пул, шунингдек ярим килограмм заргарлик буюмлари олинган.

Шу билан бирга, ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари аёлларнинг 30 мингдан 70 минг рублгача бўлган ҳақ эвазига чет элликларга расмий равишда турмушга чиқишга рози бўлган Россия паспортига эга аёлларни қидиришда иштирок этганликларини аниқлашган. Ҳозирги вақтда россиялик аёлларининг чет элликлар билан никоҳларини сохта рўйхатга олишнинг учта ҳолати аниқланган.

Россия Жиноят кодексининг 322-1 (ноқонуний миграцияни ташкил этиш) ва 159 (фирибгарлик) моддалари бўйича жиноят иши қўзғатилган. Судланувчилар жарима билан етти йилгача қамоқ жазосига ҳукм қилиниши мумкин.

Эслатиб ўтамизки, ўзбекистонлик мигрант Ички ишлар вазирлигининг Санкт-Петербургдаги патент бериш идорасини портлатиб юбориш билан таҳдид қилган эди.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...