Загрузка
Загрузка
Россия ИИВ тадбиркор Александр Орловни қидирувга берган. У Ўзбекистонда бир нечта ресторанларга эгалик қилади
Ҳодисалар

Россия ИИВ тадбиркор Александр Орловни қидирувга берган. У Ўзбекистонда бир нечта ресторанларга эгалик қилади

87
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz.  “Тануки” япон ресторанлари тармоғи ва Bulldozer Group ресторан холдинги асосчиси Александр Орлов Россияда қидирувга берилган. Бу ҳақдаги маълумот Россия Ички ишлар вазирлигининг маълумотлар базасида пайдо бўлган. У жиноий модда бўйича қидирилмоқда, лекин қайси модда экани аниқ кўрсатилмаган.

"Коммерсант" газетасининг маълумотларига кўра, гап Россия Федерацияси Жиноят кодексининг 165-моддаси 2-қисми (уюшган гуруҳ томонидан катта мулкий зарар етказиш) ҳақида кетмоқда.

Ресторатор 2022 йил бошида Россияни тарк этган. 2022 йил июль ойида у ўзининг хорижий лойиҳаларини ривожлантиришга эътибор қаратишини айтган эди. Ўша йилнинг август ойида у ўзининг Россиядаги қуйидаги учта активининг 33,3 фоиз улушини сотган: “Тануки”, “Тануки Краснодар” ва “Тануки Н. Новгород”. Москва шаҳри ва Москва вилоятининг ресторан бизнеси бўйича Омбудсман Сергей Миронов ўша пайтда келишув нархини 80 миллион рублга баҳолаган. Ўшандан олдин Александр Орлов БАА инвесторларига Москвадаги "Такахули", ""Хорошая девочка", Lou Lou, Eshak ва "Юг" ресторанларини сотган.

Украина оммавий ахборот воситалари маълумотларига кўра, 2022 йил июль ойида Украинада Орловнинг 400 миллион гривнадан ортиққа ҳисобланган (ҳозирги курс бўйича 11 миллион доллардан ортиқ) мол-мулки ҳибсга олинган. Бироқ, Орловнинг ўзи мулк унга тегишли эканлигини рад қилган. Ҳибсга олиш учун асос сифатида активларни олиб чиқишга бўлган уринишлар айтилган. Украина Forbes хабарига кўра, Александр Орлов ва унинг шериклари россиялик тадбиркор Украинадаги муассасаларни бошқарган холос, аммо уларга эгалик қилмаган, дея таъкидлашган.

Орлов шунингдек, Ўзбекистон ва Қозоғистонда лойиҳаларни бошқарадиган Sun Group компаниясига, шу жумладан Тошкентдаги Toku, "Тануки", ТКХ ва "Хорошая Девочка" ресторанларига эгалик қилади. У оммавий ахборот воситаларида мамлакатимизда яна бир нечта лойиҳаларни очишни режалаштираётганини бир неча бор таъкидлаган.

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...
18+