Загрузка
Загрузка
Россияда мактаб ўқувчисини ўрмонга судраб кетмоқчи бўлган ўзбекистонлик мигрант қўлга олинди
Ҳодисалар

Россияда мактаб ўқувчисини ўрмонга судраб кетмоқчи бўлган ўзбекистонлик мигрант қўлга олинди

39
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Ленинград вилоятининг Мурино шаҳрида 39 ёшли Ўзбекистон фуқароси қўлга олинди. Мигрант жинсий зўравонликка уринишда гумон қилинмоқда. Маълум қилинишича, у 13 ёшли ўсмир қизни упишга харакат қилган. Қизча рад қилгандан сўнг, уни ўрмонга судраб кетмоқчи бўлган.

Вилоят Тергов қўмитаси томонидан вояга етмаган қизга нисбатан содир этилган ноқонуний хатти-ҳаракатлар юзасидан жиноят иши қўзғатилган. Боланинг сўзларига кўра, у аввалига унинг самокатини ушлаб турган, шундан сўнг ўрмонга судраб кетган. Эркакнинг ноқонуний хатти-ҳаракатларини ёнидан ўтиб кетаётган аёл тўхтатган.

31 август куни содир бўлган воқеа ҳақидаги маълумотлар ижтимоий тармоқлар орқали тарқалди. Шунингдек, қизнинг ота-онаси ҳам воқеа ҳақида фавқулодда хизматларга хабар берган.

Гумонланувчи 2 сентябрь куни қўлга олинган. Дастлабки маълумотларга кўра, мигрант мамлакат ҳудудида рўйхатдан ўтмаган, қурилишда ғишт терувчи бўлиб ишлайди ва ўша ерда яшайди.

Аввалроқ Россияда Ўзбекистон ва Тожикистондан келган муҳожирларнинг номақбул хатти-ҳаракатлари ҳақида хабар берилган эди. Уларга эркак ва аёлнинг ўзаро муносабатлари, шунингдек, Россия шаҳарлари кўчаларида қўй сўйиш ва намоз ўқиш мумкин эмаслиги ҳақида сўзлаб берилади.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...