Загрузка
Загрузка
Россияда "Мангу олов"дан сигарет тутатган ўзбекистонликка жиноят иши қўзғатилди
Ҳодисалар

Россияда "Мангу олов"дан сигарет тутатган ўзбекистонликка жиноят иши қўзғатилди

27
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Уралда ўзбекистонлик йигит Мангу оловни таҳқирлади — у ундан тамаки тутатган. Унга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.

Воқеа 28 июнь куни Ўрта Уралскда содир бўлган. Ўзбекистонлик 19 ёшли йигит Улуғ Ватан уруши фронтларида ҳалок бўлганлар хотирасига бағишланган ёдгорлик мажмуаси супачасига кўтарилиб, гувоҳлар кўз ўнгида "Мангу олов" тамакисини тутатган.

Свердловск вилояти суди судланувчини Россия Жиноят кодексининг 354.1-моддаси 3-қисми - ҳарбий шон-шуҳрат рамзларини таҳқирлаш, Ватан ҳимоячилари хотирасини омма олдида ҳақорат қилиш ва Улуғ Ватан уруши фахрийларининг қадр-қимматини камситиш орқали нацизмни реабилитация қилишда айбдор деб топди.

Қайд этилишича, иш алоҳида тартибда кўриб чиқилган, судланувчи айбига иқрор бўлган. Унга 320 соат мажбурий меҳнат жазоси тайинланди. Ҳукм ҳали қонуний кучга кирмаган.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...