Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Бугун ижтимоий тармоқларда мактаб ўқувчилари ўртасидаги можаро акс этган лавҳа тарқалди.Ҳолат юзасидан Самарқанд вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси Матбуот хизмати маълумот берди.
Маълум бўлишича, Иштихон туманидаги 74-умумий ўрта таълим мактабининг 10-синф ўқувчиси 15-умумий ўрта таълим мактабининг 7-синф ўқувчиси билан жанжаллашиб, у билан муштлашган. 7-синф ўқувчиси катта синф ўқувчисидан "насиҳат" эшитиб, юзига тарсаки еган. Қизлар ўртасидаги жанжалга бир йигитнинг эътибори учун ўзаро рақобат сабаб бўлган.
Қизлар билан мактаб психологлари, маҳалла фаоллари ва мактаб инспекторлари суҳбатлашди. Ҳолат ИИБ ходимлари томонидан ҳам назоратга олинган.
Юқори синфда ўқийдиган тажовузкор қизнинг ота-онасига нисбатан 47-модда 1-қисми ("Болаларни тарбиялаш ва уларга таълим бериш борасидаги мажбуриятларни бажармаслик") билан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, 1,8 миллион сўм миқдорида жарима солиниши белгиланди.
Эслатиб ўтамизки, ўтган йили Андижондаги шифохоналардан бирида икки аёл ўзаро жанжаллашган эди. Улардан бири иккинчисининг бошига урган, жабрланувчи эса судга мурожаат қилиб, катта миқдорда товон пули талаб қилган.
Сунъий интеллект ёрдамида таржима қилинди
Изоҳлар мавжуд емас