Загрузка
Загрузка
Самарқанд вилоятида ноқонуний олтин қазиб олишга уриниш оқибатида икки киши ҳалок бўлган
Ҳодисалар

Самарқанд вилоятида ноқонуний олтин қазиб олишга уриниш оқибатида икки киши ҳалок бўлган

15
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Самарқанд вилояти Пахтачи туманида ноқонуний олтин рудасини қазиб олиш пайтида икки нафар йигит вафот этган.

Бош прокуратура матбуот котиби Хаёт Шамсутдинов мухбиримизга маълум қилишича, 9 январь куни соат 20: 00 атрофида беш нафар фуқаро Қорақутон ("Найман чўққиси" деб ҳам аталади) тоғ -кон зонаси ҳудудига кириб борган.

Ускуналар ёрдамида улар шахтадан таркибида олтин бўлган тошларни қазиб олишни бошлашган. Бир мунча вақт ўтгач, кончилар ишлатган генератор томонидан ишлаб чиқарилган газлар конда тўплана бошлаган. Бу одамларнинг заҳарланишига сабаб бўлган.

Олтин қазиб олувчилардан иккитаси- 30 ва 20 ёшли йигитлар шахта тубига тушиб, тошларга урилганва ва ўша эрда вафот этишган. 10 январга ўтар кечаси ис газидан заҳарланиш белгилари бўлган яна уч киши туман марказий касалхонасига ётқизилган.

Пахтачи туман прокуратураси воқеа ҳолатлари бўйича дастлабки тергов ўтказмоқда. Икки кишининг ўлими муносабати билан суд-тиббий экспертиза тайинланган.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...